
Тошкентда USAID’нинг беш йиллик “Барча болалар муваффақиятли” лойиҳаси ишга туширилди
20 февраль куни USAID’нинг Ўзбекистондаги миссияси директори Девид Хофман тегишли ҳукумат ҳамкор ташкилотлари билан биргаликда лойиҳани ишга туширди. Ўзбекистон ҳукумати ногиронлиги бўлган болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қатъий чоралар кўрди.
Мазкур лойиҳа инклюзив таълим билан боғлиқ учта муҳим йўналишни қўллаб-қувватланишни таклиф этди:
• инклюзив таълим учун қулай ўқув-методик материаллар;
• ўқитувчилар учун амалиёт ва мактаб муҳитини яратиш;
• асосий манфаатдор томонлар, яъни ўқитувчилар ва ногиронлиги бўлган шахслар билан биргаликда ишлаб чиқилган барқарор сиёсатни ривожлантириш.
Тадбир якунида Creative Associates International ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги сифатли инклюзив таълимни ташкил этиш ва Ўзбекистондаги барча болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида ҳамкорликда иш олиб боришни назарда тутган ҳамкорлик келишувини имзолади.
- https://t.me/ijtimoiyhimoya_official/816@ijtimoiyhimoya_official