28K65Telegramda ochish
Корпоратив депозитларнинг бозор ставкаси қанча? Бу саволга жавоб бериш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг платформасида ўтказилаётган аукционларда қайд этилаётган ставкаларга кўз югуртириш кифоя. Охирги аукционларда бир йиллик депозитларнинг бошланғич ставкаси 22,0%дан бошланган бўлса, 2 ҳафта аввал 1 йиллик депозитлар ҳатто 24,0%дан қўйилган. 2023 йил охиридаги таклифлар эса 23,0% атрофида бўлган. Кўп бора айтганимиздек, аҳоли омонатлари ва корпоратив депозитлар ставкалари ўртасида ўзи аслида деярли фарқ йўқ ва очиқ бозор шароитида бўлмаслиги керак. Айни бир вақтда давлат назоратидаги компаниялар банкларга тўғридан тўғри битимлар орқали 18,0%, жуда нари борса 20,0%дан депозит жойлашмоқда. Уларнинг номини айтиш шарт эмас. Банк соҳасидаям, ундан тепароқдаям ҳамма билади бундай компаниялар номини. Сиз нима деб ўйлайсиз, шу компанияларнинг раҳбарлари бозордаги реал ставкалар ҳақида билишмайдими? Ё улар банкларга 4%гача арзон депозит жойлаб хайрия билан шуғулланишмоқда, деб ўйлайсизми? Ўзи умуман, бу компаниялар кўпроқ фойда олишни кўзлашган бўлса, нега шу Молия вазирлигининг аукцион платформасидан фойдаланишмайди? Агар ўзлари хоҳлашмаса, балки ихтиёрий мажбурлаш механизмларини қўллаш керакдир?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin