19K20Telegramda ochish
Чакана ва корпоратив депозитлар ставкалари ўртасидаги фарқ йўқолмоқда Февраль якунлари билан миллий валютадаги муддатли депозитларнинг ўртача тортилган ставкаси 19,0%ни ташкил этган (+0,1%). Бунда муддатли омонатлар бўйича ставка 20,4%гача (-0,2%) тушган бўлса, корпоратив депозитлар бўйича ставка 17,3%гача (+1,0%) кўтарилган. Аҳоли омонатлари бўйича ставка 2022 йил декабрдан буён минимумни янгилаган. Айни пайтда корпоратив ва чакана депозитлар ставкалари ўртасидаги фарқ тобора камайиб бормоқда (айрим банклар жисмоний шахслардан ҳам юридик шахслардан ҳам деярли бир ставкада депозит қабул қилишмоқда).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin