Депозитлар тўрт йиллик минимумгача арзонлаган
Март ойи якунлари билан миллий валютадаги муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган ставка 18,1%гача (-0,9%) тушган. Сўмдаги депозитларнинг бундан-да пастроқ нархлари 4 йил аввал, 2022 йил мартда кузатилганди.
Омонатлар бўйича ўртача ставка 20,5% (+0,1%) даражасида сақланган бўлса, корпоратив депозитлар нархи 15,5%гача (-1,8%) пасайган.