26K16Telegramda ochish
Чакана кредитлар нархи 20 ойлик минимумгача пасайган Кечикиб тақдим этилган ҳисоботларга кўра, март ойида миллий валютадаги омонатлар бўйича ўртача тортилган ставкалар ўзгаришсиз, 21,1% даражасида қолган (банклар март ойи охиридан ставкаларни тушира бошлашган). Корпоратив депозитлар ставкалари 16,4%гача (-0,5%) пасайган. Барча муддатли депозитлар бўйича ставка 18,8%гача тушган (-0,4%). Депозитларнинг арзонлаша бошлагани, биринчи навбатда чакана кредитлар ставкаларида намоён бўлган. Чакана кредитлар ўртача тортилган ставкалари 23,6%гача пасайган. бу 2023 йил июль ойидан буён минимум. Чакана кредитлар ставкаларининг пасайиши, хусусан, таркибий ўзгаришлар ҳисобига ҳам рўй бераётган бўлиши мумкин (энг қиммат маҳсулот бўлган микроқарзлар улушининг пасая бошлаши). Корпоратив кредитлар ставкалари 22,7%гача кўтарилган (+0,2%). Бу корпоратив кредитларга мавсумий равишда талаб ортиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Жами кредитлар бўйича ставкалар 23,1%ни ташкил этган (-0,1%)

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin