25K40Telegramda ochish
Тендернинг фойдаси: Урганч аэропорти Бухороникидан арзонроқ ва қувватлироқ бўлади Икки босқичли, Франция, Корея, Туркия, Қатар каби давлатлардан саккизта компания иштирок этган тендерда ғолиб бўлган Incheon International Airport Corporation компанияси Урганч аэропортини бошқаради. Давлат раҳбари масъулларга ишлар бошланишини кутиб ўтирмасдан, Корея авиакомпанияларини жалб қилиш вазифасини ҳам топширган. Лойиҳанинг умумий қиймати 223 миллион АҚШ доллари. Қурилиш-реконструкция ишлари 2025-2027 йиллар давомида амалга оширилади. Буларнинг натижасида аэропорт Boeing 747 ва Airbus 350 каби йирик ҳаво кемаларини қабул қилиш имконига эга бўлади. Аэровокзалнинг умумий майдони 39 минг квадрат метрга етиб, соатига 1 минг 300 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қуввати яратилади. Бошқача айтганда, Урганч аэропорти ҳеч қанақа тендерсиз, бир қўлли усулда пудрат қиролига топширилган Бухоро аэропортидан ҳам арзонроқ тушади, ҳам қувватлироқ бўлади. Бухоро аэропортининг қиймати 226 млн.долларга баҳоланган (ҳали яна шиширилмаса), соатига 1 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатади. Лойиҳа қачон ишга туширилиши номаълум.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin