15K33Telegramda ochish
Андижон аэропортини ким бошқаради? Андижон халқаро аэропортида 2026 йилнинг февралида қурилиши бошланган янги йўловчи терминалини йил охиригача фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, унинг қиймати 335 миллиард сўм. Лекин бу лойиҳанинг тахминий қиймати бўлиб, қурилиш ва лойиҳа ишлари параллел олиб борилаётгани, шунингдек, айрим технология ва ускуналар хориждан олиб келинаётгани сабабли якуний харажат бундан юқори бўлиши мумкин. Vaqt.uz' маълумотига кўра, йўловчи терминали қурилиши Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги қарори асосида амалга оширилмоқда. Янги терминал қурилиши учун «Uzbekistan Airports» томонидан хусусий инвестор жалб қилинмаган. Қурилиш-монтаж ишлари бўйича тендер 2026 йил 5 февралда ёпиқ тарзда ўтказилган ва унда 10 га яқин йирик компаниялар иштирок этган. Тендер якунларига кўра, «MARIN BUSINESS TRADE» МЧЖ бош пудратчи этиб танланган. Бинони лойиҳалаш ишлари билан эса «PRIME TOWER GROUP» МЧЖ шуғулланган. Ёзилишича, янги терминал эса 19 минг 650 квадрат метр майдонга эга бўлади ва соатига 1000 йўловчигача (йилига 1 миллион) хизмат кўрсатиш имконини беради. Аввалроқ, 2025 йил баҳорида Андижон халқаро аэропорти реконструкциясининг биринчи босқичи якунлангани эълон қилинганди. Узунлиги 3 минг 300 метр, кенглиги 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаги ва самолётлар тўхташ жойи қурилган. Биринчи босқичнинг қиймати очиқланмаган. Uzbekistan airports'га кўра, мазкур лойиҳа ДХШ шартларида эмас, компаниянинг ўз кучи билан амалга оширилмоқда, қурилиш ишлари якунлангач, эҳтимолки, аэропортни Uzbekistan airports ўзи эксплуатация қилишда давом этади. Маълумот учун, тендер ўтказилмай бошқарувга топширилган Наманган аэропортида қурилиш-таъмирлаш июнь ойида ишга туширилиши ваъда қилинган эди. Янги йўловчи терминалининг майдони 20 минг квадрат метрни ташкил этади ва терминал соатига 1200 нафаргача йўловчига хизмат кўрсата олади дейилган Фарғона аэропорти қурилиши ким тоомнидан амалга оширилиши ва бошқаруви кимга топширилиши ҳали маълум эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin