Фарғона аэропортини кенгайтириш ва бошқариш бўйича тендер ўтказиладими?
Ўтган куни Фарғона аэропорти инфратузилмасини комплекс модернизация қилиш, хусусан, учиш-қўниш йўлагини узайтириш ва кенгайтириш, аэродром инфратузилмасини янгилаш, шунингдек, янги йўловчи ва юк терминалларини қуриш лойиҳаси тақдим этилди.
Очиқланган маълумотларга кўра, янги йўловчи терминалининг майдони 20 минг квадрат метрни ташкил этади ва терминал соатига 1200 нафаргача йўловчига хизмат кўрсата олади.
Водийдаги иккинчи йирик аэропортнинг ўтказувчанлик қуввати яқиндагина қуриш ва бошқариш бўйича бошқатдан тендер эълон қилинган Бухоро аэропорти каби бўлади. Лекин Бухоро аэропортидан фарқли ўлароқ Фарғона аэропортини модернизациялаш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа қиймати эълон қилингани йўқ.
Янги даврда ҳозирча фақат Урганч аэропортини қуриш ва бошқариш бўйича тендер ўтказилган. Самарақанд аэропорти ва қурилаётган Наманган аэропорти бўйича тендер амалга оширилмаган ва тўғридан-тўғри шартномалар тузилган.
- https://t.me/the_bakiroo/12125@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/10029@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/8255@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/10902@the_bakiroo