
Click фирибгарликка қарши янги тизимни ишга туширди
Эндиликда компания тизим ичида фирибгарлар томонидан ўғирланган маблағларни қайтариб бериш мажбуриятини олди.
Асосий маълумотлар:
➖Қайтариш механизми: Агар фойдаланувчининг ҳисобидан унинг тасдиғисиз ёки фирибгарлик йўли билан пул ечилса, Click суриштирув ўтказади.
➖Шартлар: Фирибгарлик ҳолати тасдиқланса, маблағ эгасига қайтарилади.
➖Ҳаракатлар алгоритми: Шубҳали транзакция аниқланган заҳоти Click сайти орқали расмий мурожаат қолдириш лозим.
Бу шунчаки техник ҳимоя эмас, балки компаниянинг ўз хавфсизлик тизими учун молиявий жавобгарликни зиммасига олишидир. Бозор учун янги прецедент.