Humans ва Paylov (Octagram АЖ) рухсатсиз пул ечиш ҳолатларида бир-бирини айбламоқда
Humans баёноти (рус тилида берилган):
"2025 йил 4 декабрдан 8 декабргача Humans фойдаланувчиларининг бир қисми банк карталари орқали икки марта фирибгарликка учради. Жиноятчиларга рухсатсиз пул ечиш имконини берган заифлик Humans ҳамкори — ҳуқуқ эгаси Octagram АЖ бўлган Paylov тўлов хизматининг техник тизимида бўлган...
...Барча фрод амалиётлари Humans иловасига алоқаси бўлмаган ҳолда, мижозлар иштирокисиз ва OTP кодларини киритмасдан амалга оширилган. Фирибгарлар машина сўровларини тўғридан-тўғри Paylov API`га юборган ва Paylov масъул бўлган карта токенлари ҳамда калитларига кириш орқали ҳисобдан ечишга муваффақ бўлган. Фирибгарликнинг биринчи тўлқинидан сўнг Paylov киришни чеклаш бўйича етарли чоралар кўрмади, жумладан, сўровлар келган рухсатсиз PI-манзилларни блокламади. Бу эса такрорий ҳужумга олиб келди".
Paylov баёноти:
2025 йил 6 декабрь куни Octagram АЖ ходимлари томонидан Humans Companies АЖда шубҳали транзакциялар кузатилаётгани ҳақида ушбу компаниянинг масъул ходимлари огоҳлантирилди ва транзакциялар вақтинча тўхтатилди.
2025 йил 7 декабрда Humans Companies АЖ Octagram АЖга расмий мурожаат йўллаб, тегишли чоралар кўрилгани ҳамда фирибгарлик (фрод) операцияларининг олди олингани ҳақида маълум қилган. Мазкур хат асосида Humans Companies АЖ амалиётларни қайта очиб беришни сўраган...
...Шу билан бирга, Octagram АЖ томонидан ҳар қандай техник заифлик мавжуд эмаслиги, техник жиҳатдан барча зарур чоралар кўрилгани маълум қилинади. Фирибгарлик операциялари Humans Companies АЖ томонидан Octagram АЖ тақдим этган шифрланган калитлар орқали амалга оширилган бўлиб, ушбу калитларнинг тўғри ва хавфсиз сақланиши Humans Companies АЖ масъулияти ҳисобланади".
- https://t.me/humansuz/888@humansuz
- https://t.me/paylovuz/31@paylovuz