21K37Telegramda ochish
Yandex Uzbekistan Allplay’ни сотиб олган Yandex Uzbekistan расман Allplay сервисини сотиб олган. Бу Ўзбекистон медиабозоридаги биринчи йирик битимлардан. Маълум бўлишича, битим расмий тартиблардан ўтиб, Рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган. Бу жараён медиабозорнинг шаффофлашувига, қонуний механизмларнинг мустаҳкамланиши ва халқаро йирик компанияларнинг Ўзбекистон бозорига ишончи ошишига хизмат қилади. Энди Ўзбекистон медиасоҳаси пухта ва узоқ муддатли сармояларга қулай майдон сифатида кўрила бошлаши ҳам мумкин. Айтилишича, битим натижасида Allplay фойдаланувчилари учун имкониятлар янада кенгаяди. Эндиликда фойдаланувчилар фақат кино ва сериаллар эмас, балки мусиқа, китоблар, спорт трансляциялари ва экотизим бонусларидан ҳам фойдалана олади. Контент каталоги кенгайиб бориши, жумладан, маҳаллий ижодкорлар учун ҳам янги дистрибуция имкониятлари очилиши кутилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin