26K253Telegramda ochish
Яндекс Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиши, Ўзбекистонда маълумотларини сақлаши ва Ўзбекистонда солиқ тўлаши даркор Қозоғистон Рақамли ривожланиш вазирлиги Яндекс сервисларидаги узилишлар ва yandex.kz домени фаолияти вақтинчалик тўхтатилганини интернет-ресурс Қозоғистондан ташқарида жойлаштирилгани билан изоҳлади. Грузия Шахсий малумотларни ҳимоялаш хизмати Яндекс иловаси фойдаланувчилари маълумотларини қайта ишланиши қонунийлигини текширмоқда. Финландия Яндексдан мижозларга оид маълумотларни Россияга узатишни тақиқлади. Яна уч ҳафтадан кейин Россия махсус хизматлари ФСБ қиёфасида Яндекс сервисларининг фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларга бевосита эгалик қила бошлайди. Яндекс сервислари Россиядан ташқари яна ўнлаб мамлакатлар бозорларига кириб борган. Хусусан, Ўзбекистонга ҳам. Ҳозирча Ўзбекистон расмийлари Яндекснинг Ўзбекистондаги фойдаланувчилари ФСБ назорати остида бўлиши мумкинлигига бирон бир муносабат билдиришгани йўқ. Ўзи уруш бошлангандан кейин норасмий равишда Кремль назорати остида Кремль олигархларига қайта расмийлаштирилаётган Яндексга нисбатан ўзбек чиновниклари жуда мулойим, ўта эҳтиёткор ва ўзгача муҳаббат билан муносабатда бўлиб келишади. Хусусан, Яндекс.Такси Ўзбекистонда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият кўрсатади. Лекин триллионлаб тушумлардан Ўзбекистонда солиқ тўламайди, буни, масалан, кичик ва ўрта тадбиркорларга нисбатан ойболта режимида иш тутадиган Солиқ қўмитаси норма деб қабул қилади. Антимонополия органи Яндекс масаласида монополияга қарши тартибга солишда маълум қийинчиликлар мавжудлигини айтиб ўзини чеккага тортади. Худди шу пайтда, Яндекс миллиардлаб фойдани турли схемалар билан Ўзбекистондан четга олиб чиқиб кетаётганида, Ўзбекистонда бюджет тақчиллиги 30 трлн.сўмга етгани, камбағаллик минимуми билан боғлиқ тўловлар миқдори 6 ой оширилмай туриши, ҳатто болалар нафақаларини тўлашда қийинчиликлар юзага келгани ҳеч кимни ҳайратга солмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin