32K235Telegramda ochish
Давактивнинг фойда кўриб ишлаётган давлат компаниялари тўғрисидаги маълумотлари сўроқ остига олиниши керак Давактив 2022 йилда энг кўп фойда кўрган топ-30 давлат улуши бўлган компаниялар рўйхатини эълон қилди. Бир қарашда ҳаммаси жойидагидек, умумий олганда гўёки давлат назоратидаги компаниялар фойда ҳажмини ошириб келишмоқда. Лекин аслида асло ундай эмас. Чунки Давактив фойда ва зарар миқдорларини бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бўйича эълон қилган. Юмшоқ қилиб айтганда миллий стандартлар асосида исталган зарар кўраётган корхонани маълум муддатгача фойда кўраётган қилиб кўрсатиш мумкин. Реалликда бу кўрсаткичлар чиройли рақамлардан бошқа ҳеч нимани англатмайди, шунинг учун нормал кредитор, нормал инвестор, нормал ҳамкор доим халқаро стандартлар (IFRS) бўйича ҳисобот талаб қилади. Биттагина мисол, рўйхатда 15- ўринда кўрсатилган Қишлоқ қурилиш банк 437,5 млрд.сўм фойда колган дея қайд этилган. Миллий стандартлар асосида тузилган ва очиқ платформага жойлаштирилган ҳисоботга кўра Қишлоқ қурилиш банки 2022 йилда 437,5 млрд.сўм фойда кўрсатган. Лекин аудитор тасдиғидан ўтган ва халқаро стандартлар бўйича тузилган ҳисоботга кўра, Қишлоқ қурилиш банк 2022 йилни 202,0 млрд.сўм зарар билан якунлаган. Мана шу рақам мавжуд реалликни акс эттиради. Инобатга олиш керакки, гап ўзи Қишлоқ қурилиш банкда эмас (бошқа давлат банклари ва корхоналарида ҳам деярли шу аҳвол). Чунки улар аксар операцион йўқотишларни акс эттирмайди, харажатларни яширади ёки тан олмайди. Банклар мисолида ёлғонлар, айниқса 9- стандартда яққол кўриниб қолади (NPL давлат банкларида каррасига юқори, буни Марказий банк ҳам, банкларнинг эгаси ҳукумат ҳам билади). Эътибор беринг, рўйхатда энг кўп фойда олган НКМК, ОКМК ва Миллий банк халқаро стандартлар бўйича молиявий натижаларини эълон қилмаган. Бу бошқа Ўз деб бошланадиган монополистларга ҳам тааллуқли. Зарар кўриш бўйича рекордчи триллиончилар Ўзбекистон миллий электр тармоқлари, Uzgastrade, Ўзтрансгаз, Ўзбекистон темир йўллари кўрган зарари Давактив эълон қилганидан анча кўп бўлиши мумкин. Уларнинг биронтаси халқаро стандартлар бўйича молиявий натижаларини эълон қилмаган. Президент қарорига кўра, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар 2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этиши ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлаши белгиланган. Давактив эса давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарининг МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашга ўтиш жадвали ҳар йили тасдиқланиши ва 1 июнга қадар расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминлаши керак. Лекин Давактив учун Президент қарорини бажаришдан кўра, чиройли чизилган рақамларни кўз-кўз қилиши осонроқ. Ким текширади? Ким солиштиради? Кимга керак? Давлат назоратидаги компаниялар Халқаро стандартлар бўйича ҳисобот тайёрлаш ва очиқлашга оид бу талабларни бажариши тугул, айримлари ҳатто ижод намунаси бўлган ва росмана чизиладиган миллий ҳисоботларни ҳам бериш вазифасига кўндалангига қўйиб қўйган

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin