26K45Telegramda ochish
Йирик қарз олувчилар учун алоҳида нормалар ишлаб чиқилади Марказий банк қарз ҳажми ва юки тинимсиз ошиб бораётган йирик қарздорларни алоҳида тартибга солишни режалаштирмоқда.Яқин келажакда биз «йирик қарз олувчилар» деб аталадиган янги қоидаларни жорий қиламиз. Уларнинг таърифи ўрнатилади ва Марказий банк ҳам, ҳукумат ҳам бундай қарз олувчилар учун алоҳида нормалар чиқаради”, — деб айтган регулятор раҳбари. Шунингдек, ХВФ ва Жаҳон банки билан биргаликда ўтказилган биринчи Молия секторини баҳолаш шарҳи натижалари ва тавсияларни амалга ошириш бўйича йўл харитаси эълон қилиниши мумкин. “Мақсад молиявий секторимизни диагностика қилиш — заиф томонларимизни аниқлаш ва кейин қаерга боришимиз кераклигини тушуниш эди. Биз заиф томонларимизни тан олишдан қўрқмаслигимизни бозорга кўрсатиб қўйиш учун натижаларни эълон қилишни режалаштирмоқдамиз. Муаммолар айнан қаерда эканини тушуниш муҳим”.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin