23K20Telegramda ochish
Апрелда кредит фоизлари 17 ойлик минимумгача пасайган, бу янги трендми? 2025 йил апрель ойи якунлари билан банк кредитларининг ўртача тортилган ставкаси 22,8%гача (-0,3%) тушган. Бу 2023 йил октябрдан буён янги минимум. Кредитларнинг арзонлашиши чакана кредитлар ҳисобига рўй берган. Ой давомида чакана кредитлар ставкаси 1 фоиз бандига пасайиб, 22,6%ни ташкил этган. Корпоратив кредитлар ставкаси эса 22,9%гача (+0,2%) қимматлаган. Яъни, ўртача олганда корпоратив кредитлар чакана кредитлардан қимматроқ бўлган ғаройиб картина юзага келган. Бошқача айтганда, кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг тушиши фазаси ҳақида гапиришга бироз эрта, токи таркибий ўзгаришлар ва қайта тақсимланишлар жараёни якунига етмагунигача. Депозитлар бозорида эса қарама-қарши тренд кузатилмоқда. Депозитларнинг ўртача тортилган ставкаси 19,5%гача (+0,7%) қимматлаган. Бунда омонатлар ставкалари 0,5 фоиз бандига арзонлаб 21,6%ни ташкил этган бўлса, корпоратив депозитларнинг нархи бирданига 1,1 фоиз бандига қимматлаб, 17,5%га етган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin