26K29Telegramda ochish
Сўмдаги кредитларнинг нархи арзонлашаётгандек Маълумотлари бир ой кечиктириб тақдим этилган апрель ойи якунлари бўйича, миллий валютадаги кредитларнинг ўртача тортилган фоиз ставкалари пасайишни бошлаган. Бизнесга ажратилган кредитларнинг ўртача ставкаси 22,5%гача тушган (-0,2%). Чакана кредитларнинг ўртача ставкаси эса 24,6%ни ташкил этган (-0,1%). Депозитларнинг нархи эса турлича шаклланмоқда. Аҳоли муддатли омонатлари бўйича ставкалар 21,6%га етган (+0,2%). Корпоратив депозитлар бўйича ўртача ставкалар эса бирданига 1,1 фоиз бандига, 16,9%гача туширилган. Яъни, аҳоли ва корпоратив депозитлар ставкалар ўртасидаги фарқ 4,7%га етган. Ғирт коррупцион ва бюрократик омиллар ҳисобига шаклланган бу фарқ охирги марта 2022 йил февралида бундан юқорироқ шаклланганди. Ё асосан давлат субъектлари бўлган корпоратив депозиторлар маъмурий босим билан шартномаларда паст фоиз кўрсатишмоқда ёки бозор ва шартномалардаги фарқни турли кўринишларда ўзлаштириш янада кучайган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin