18K49Telegramda ochish
HUMO: СМС хабарномалар нархи ошмайди Маълум қилинишича, Humo карталари бўйича операциялар ва қолдиқни тасдиқловчи СМС хабарномалар нархи 1 майдан ўзгаришсиз қолади. HUMO фойдаланувчиларнинг мурожаатларини ва хизматнинг карта эгалари учун аҳамиятини инобатга олиб, Octotelecom номига амалдаги тарифлаштириш шартларини сақлаб қолиш таклифи билан расмий хат юборилди, — дейилади тўлов тизимининг рус тилида эълон қилинган баёнотида: "Қўшимча таҳлил ва Octotelecom билан конструктив ҳамкорлик натижасида амалдаги тарифни сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 1 майдан бошлаб 13131 рақамидан келадиган SMS-хабарнинг нархи ўзгартирилмайди ва бирта хабар учун 84,2 сўмни ташкил этади. Тарифни ўзгаришсиз сақлаш вазиятни биргаликда баҳолаш ва мувозанатли ечим топишга интилиш натижаси бўлди, бу эса хизматнинг барқарор ишлашини таъминлашга ва карта эгаларига молиявий юкни оширмасликка имкон беради".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin