17K21Telegramda ochish
Кредитлар ҳам арзонламоқда, фақат сал секинроқ Март ойида миллий валютадаги кредитларнинг ўртача тортилган ставкаси 22,3%ни (-0,2%) ташкил этган. Бунда чакана кредитлар 21,9%гача (-0,1%) арзонлашган бўлса, корпоратив кредитлар нархи 22,6%гача тушган (-0,4%). Бунда икки жиҳат эътиборли. Биринчидан, ярим йилдан бери чакана кредитлар ўртача тортилган ставкаси корпоратив кредитлардан арзонроқ чиқмоқда (хусусан, нархи автомобиль устига қўшиб юборилган "арзон" автокредитлар туфайли). Иккинчидан, кредитлар нархида ҳам яққол арзонлашиш тенденцияси кузатилмоқда, лекин корпоратив кредитлар бўйича бу жараён кечикиб, сал секинроқ юз бермоқда. Яна бир маълумот. Имтиёзли кредитлар бўйича ўртача ставка 10,5%ни (-0,6%)ни ташкил этган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin