Кредитлар бўйича ставкалар эса пасайишга шошилаётгани йўқ
Миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача тортилган ставка 2025 йил декабрь якуни билан 23,2%ни ташкил этган (+0,1%). Бунда чакана кредитлар ставкаси 23,4%гача (+0,5) кўтарилган бўлса, корпоратив кредитлар ставкаси 23,0%дан иборат бўлган (-0,2%).
Марказий банк янги даврда илк марта имтиёзли кредитлар бўйича ўртача тортилган ставкани эълон қилган. Имтиёзли кредитлар нархи 2025 йил якунида 10,2% атрофида бўлган (тижорий кредитлардан 13 фоиз бандига арзон).
Имтиёзли кредитлардан воз кечмай туриб, тижорий кредитлар нархини пасайтириш осон кечмайди ва амалда кредит бозорида бошқа диспропорцияларни келтириб чиқараверади.