29K77Telegramda ochish
5,5 йил ичида 4 карра! Энди "хусусийлаштирилган" Humo ҳам SMS хабарнома нархини оширадими? 1 мартдан бошлаб UzCard карталари орқали SMS хабарномалар нархини 84,2 сўмдан 168,4 сўмга оширмоқда (Play Mobile орқали). 2019 йил 15 июлгача мазкур хизмат нархи 42,1 сўмни ташкил этган. Яъни 5,5 йил ичида SMS хабарнома хизмати нархи 4 карра ошган. Рақобат қўмитаси монолист корхона хизматлари нархининг кескин ошишига нисбатан муносабат билдиргани йўқ («Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖ устун мавқега эга корхоналар рўйхатига киритилган). UzCard ортидан энди яна бир "хусусийлаштирилган" тўлов тизими Humo ҳам SMS хабарномалар хизмати нархини оширишини кутса бўлади. Зеро 2019 йилда UzCard'дан 4 кун ўтиб, Humo тизимида (INFO ZONE МЧЖ орқали) ҳам хизмат нархи оширилиши маълум қилинганди (Humo'ни бўлиб тўлаш орқали "хусусийлаштириб олган" UzPaynet МЧЖ ҳам монополистлар рўйхатида эканини эсдан чиқарманг).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin