Ниҳоят бўлиб тўлаш бозори тартибга солинади
Регулятор халқ тилида насия савдо ёки бўлиб тўлаш дейиладиган BNPL (Buy now pay later) сегменти “муайян хатарларни” келтириб чиқаришини қайд этмоқда. Банклар аҳолининг қарз юкида бўлиб-бўлиб тўлашни ҳисобга олади.
Spot нашри Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг сўзларини келтирмоқда:
“Биз аллақачон BNPL бозори ўйинчилари билан бир неча бор учрашувлар ўтказганмиз ва банклар томонидан аҳолининг қарз юкида [бўлиб тўлашни] ҳисобга олиш ва мижозларнинг етарли даражада ҳимоясини таъминлаш учун ушбу соҳани тартибга солишни жорий этишни режалаштираётганимизни айтганмиз”.
- https://t.me/the_bakiroo/9389@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9490@the_bakiroo
- https://www.spot.uz/oz/2025/05/02/bnpl-regulation/spot.uz