Эслатма: Шонли энергетиклар қайси метан-шохобча ишлаётганини кўрсатадиган иловани қачон ишга туширади?
Энергокулфатнинг ўтган мавсуми давомида газ заправкаларининг ишлаш графиги, реал режимда ишлаётгани ё ишламаётгани, айни ҳолатдаги қолдиқ лимити каби маълумотларни узатиб туриш лозимлигини, бу миллионлаб инсон/соат ресурсини тежаши мумкинлиги ҳақида гапириб чарчагандик. Қарангки, ҳарорат ҳали 10 даражага тушмасдан туриб, Фарғона ва Сурхондарёда газ заправкаларда яна турнақатор навбатлар бошланган. Эҳтимолки, бу фақат бошланиши.
Бундан 4,5 ой аввал Ўзбекистонда метан-шохобчаларнинг очиқ ёки ёпиқ экани ва у ердаги тирбандликни кўрсатувчи мобил илова ишлаб чиқилаётгани, иловага бутун республика бўйлаб “Ҳудудгазтаъминот”дан газ сотиб оладиган 1329 та шохобча киритилиши айтилганди.
Хўп, илова учун нечадир миллиард пул сарфлангандир, тайёр ҳам бўлиб қолгандир. Тайёр бўлмаган бўлса, нимага? Тайёр бўлган бўлса, қачон ишга туширилади? Ё энергетиклар бу йил ҳам миллионлаб ўзбекистонликларн газзаправкаларда суткалаб навбатда ётишини кузатишда давом этадими?