31K111Telegramda ochish
Вазирнинг жавоби мени ҳайрон қолдирди Кейинги 3 йилда куз-қиш мавсуми бошланиши билан метан (ва бошқа ёқилғи) заправкаларда узундан-узун ва суткалик навбатларнинг пайдо бўлиши одатий ҳолга айланди. Заправкаларда газ бор ё йўқлигини, навбат узунлиги ва қачон бўлишини кўрсатадиган оддий тескари алоқа йўлга қўйилмаслиги натижасида юзминглаб ўзбекистонликлар неча миллион иш соатларини навбатларда сарф қилаётгани бўйича эътирозларга жавобан 5 ой аввал махсус илова ишлаб чиқилиши ваъда этилганди. Lolazor меҳмони бўлган вазир Мирзамаҳмудовга кўра, ҳайдовчилар учун қайси газ «заправка»лар ишлаётганини кўрсатувчи мобил илова 1 декабргача тайёр бўлади. Лекин вазирнинг айтишича, ёқилғи қуйиш шохобчалари бу иловани ишлатиш ёки ишлатмаслиги ўзининг ихтиёрида бўлади. Мана шуниси ғалати ва ҳайрон қолдиради. Агар 1300 дан ортиқ заправкаларнинг барчасида иловага ахборот узатиш мажбурияти бўлмаса, илованинг ҳеч қандай амалий фойдаси бўлмайди-ку. Ахир дефицит шароитида заправкалар биринчи навбатда метанни яшириб сотишдан манфаатдор бўлади-ку. Газ таъминоти тизимидаги мутахассисларнинг айтишича, энергетиклар заправкалар бўйича ваъда қилинаётган иловада онлайн маълумотни истеъмолчилар истаётган форматда бера олишмайди, гарчи бунга техник ва технологик имконият бўлса ҳам, чунки бунда ҳамма ёпса ҳам ёпилмайдиган хос заправкалар кўриниб қолади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin