21K12Telegramda ochish
Наманганда янги “Кўргазмалар маркази” очилди Форум, кўргазма ёки йирик халқаро тадбир дейилса, кўпчиликнинг кўз олдига Тошкент келади. Аммо энди Водийда ҳам бундай даражадаги иншоот пайдо бўлди. Наманганда қурилган замонавий “Кўргазмалар маркази” — оддий бино эмас, балки бутун минтақа учун янги имконият. Халқаро форумлар, бизнес учрашувлар ва кўргазмалар учун мўлжалланган бу майдон Давлат раҳбари топшириғи асосида барпо этилган. Конгресс-холл, конференция заллари, кўргазма майдонлари, офислар, хизмат кўрсатиш зоналари, ресторан ва автотураргоҳ — ҳаммаси замон талабига мос. Бундай марказлар Водийда иқтисодий муҳитни сезиларли даражада ўзгартиради. Чунки тадбирлар ва форумлар — бу фақат маъруза эмас, балки янги алоқалар, инвестициялар, келишувлар дегани. Бир сўз билан айтганда, Наманганда бизнес ва халқаро ҳамкорлик учун яна бир эшик очилди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin