25K47Telegramda ochish
110 та корхона, 500 та маҳсулот – бир жойда Савдо-саноат палатаси ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Олтинкўл туманида “Андижон маҳсулотлари” кўргазма-савдоси ўз ишини бошлади. Ушбу кенг кўламли ярмаркада мебель, қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, электротехника, фармацевтика, озиқ-овқат, чарм, тўқимачилик, қурилиш материаллари саноатларида фаолият юритувчи 110 та маҳаллий корхона ўзининг 500 га яқин маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Давлат раҳбарининг ўзи ҳам ушбу кўргазмага ташриф буюрди ва унинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Кўргазма апрель якунига қадар давом этади. Сиз ҳам ушбу кўргазмага ташриф буюринг ва сифатли, фойдали, ҳамёнбоп маҳаллий маҳсулотларни харид қилиш имконини қўлдан бой берманг.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin