Сезилган инфляция яна ошган
Апрель сўровларига кўра, аҳоли томонидан сезилган инфляция 0,1 фоиз бандига ошиб 14,4%ни ташкил этган.
Тошкент энг юқори даражада сезилган инфляция макони бўлиб қолмоқда. Пойтахтликлар 18,2%лик инфляция сезишган (+2,0%).
Нархи юқори даражада ўсган товар ва хизматлар рўйхатини ҳалиям гўшт ва сут бошқариб турипти. Шунингдек, сўровларда рўйхатдаги 19та товар ва хизматлардан 13тасида нархлар юқори даражада ўсгани қайд этилган. Электр ва табиий газ, бензин ва ёқилғи, мева-сабзавотлар, ўсимлик ёғи ва дорилар шулар жумласидан.
Энг юқори инфляцияни 15 млн.сўмдан кўп даромад олганлар ҳис этмоқда. 19,6% (+0,5%).