22K54Telegramda ochish
Сезилган инфляция 14%га етган, асосий ставка ўзгарадими? Май ойи сўровларида сезилган инфляция 14,0%ни ташкил этган. Бу ўтган йил августдан буён янги максимум. Энг юқори даражада инфляция Тошкентда сезилмоқда. 17,4%. 15 млн.сўмдан кўп даромад олувчилаир қарийб 20,0%лик инфляция сезишганини қайд этишган. Товар ва хизматлар рўйхатида, ижара ҳақи, маиший хизматлар, кафе-ресторан хизматлари, қурилиш моллари нархлари юқори даржада ўсганини кўрсатганлар улуши сезиларли даражада ошган. Нархлари энг юқори даражада ўсган товарлар дорилар бўлиб қолмоқда. Марказий банк бошқаруви эртага асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилишини ўтказади. Инфляция кутилмалари ва сезилмалари юқорилиги, энерготарифларнинг кескин ошиши таъсири давом этаётган, импорт турли маъмурий усуллар билан мақбуллаштирилаётган, бизнес кайфияти тундлашиб бораётган шароитда регулятор қандай қарор қилади?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin