Сифатсиз нонушта учун мактаб директорлари жазоланган
"Ўзбекнинг кичиги бўлгандан кўра, *** кучуги бўлган яхши" деган мақол бекорга тўқилмаган.
Шимолий ҳудудларимизда бошланғич синф ўқувчиларига берилаётган бепул нонушта тизимини Сенат ишчи гуруҳи ўрганипти. Эсингизда бўлса ўтган йили ва бу йил давомида болаларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатсиз ёки яроқсиз экани тўғрисида қатор эътирозлар янграганди.
Сенат ишчи гуруҳи ўрганишлар натижасида бу номақбулчиликларнинг ҳаммасига ҳокимлар ҳам эмас, ўртамчи фирмалар ҳам эмас, маҳсулот ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ҳам эмас, мактаб директорларини айбдор деб кўрипти. Ва табиийки, мактаб директорлари сифатсиз маҳсулотларни қабул қилиб олгани учун санитария ва эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан жаримага тортилган.
Сенатнинг ахборотида ўша номи келтирилган мактабларда ичиш тугул, сув қайнатишга имкон йўқлиги ҳақида лом-лим дейилмаган. Асосийси борилди, суратга тушилди, "козлы отпущения" белгиланиб, тайинланди. Яъни галочка борми? Бор. Нонушта сифати билан уларнинг нима иши бор? Ичишга сув йўқлиги билан уларнинг нима иши бор? Ҳақиқий айбдорлар ким экани ва муаммонинг илдизи билан уларнинг нима иши бор?
- https://senat.uz/oz/controlactivity/post-526senat.uz
- https://t.me/the_bakiroo/5947@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/6256@the_bakiroo