54K315Telegramda ochish
Ўзбекистон мактабларида инфратузилма муаммолари Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертларининг ўрганишларида Ўзбекистон мактабларида таълим сифатига таъсир этувчи қатор инфратузилма муаммолари ҳам келтирилганки, бу масалаларнинг салбий таъсири йиллар давомида кучайса кучаймоқда, асло юмшаётгани йўқ. Демак, 2022-2023 ўқув йилида 10 522та мактабда (194таси хусусий) ўқувчилар сони 6 461 741 нафарни ташкил этган (уларнинг 0,71 фоизи хусусий мактабларда). Мактаблар эса 5 283 916 нафар ўқувчи учун мўлжалланган, яъни 1 та ўқувчи ўрнига 1,2 нафар ўқувчи тўғри келмоқда. 5та мактаб 3 сменада, 4 777та мактаб 2 сменада ишлайди. 70 фоиз мактабларда канализация йўқ (мактаб ўқувчилариям, ўқитувчилариям ташқарида жойлашган, кириб бўлмас ҳожатхоналарга қатнамай, чидашлиги алоҳида муаммо). 38,5% мактабда ошхона ёки буфет йўқ ("бепул нонушта" ташкил этиш орқали бюджет ўзлаштирмоқчи бўлаётганларга алоҳида салом). 5% мактабда кутубхона, 21% мактабда спорт зали йўқ. 1658та мактаб капитал таъмирга муҳтож. Бир ўқувчига 0,03 компьютер тўғри келади. Компьютерларнинг 29,4%и интернетга уланмаган. Тошкент шаҳри ва вилоятида ўқитувчилар етишмайди, айни шу ҳудудларда ўқитувчилар юкламаси юқори.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin