13K30Telegramda ochish
Жамоатчиликнинг бюджетни тақсимлаш имкониятлари янада кенгаяди Янги қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтирилади. Шунингдек, 2021 йил 1 октябргача: Фуқаролар ташаббуси жамғармасида 1 млрд сўмдан кам маблағ шаклланган туман ва шаҳарлар учун қўшимча 57,9 млрд сўм; “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали келиб тушган таклифлар сони 100 тадан ортиқ бўлган туман ва шаҳарларга қўшимча 59,5 млрд сўм маблағ ажратилади. Бу ўтган ойда ташаббусли бюджет доирасида иштирок этган яна бошқа қатор таклифларни ҳам молиялаштириш мумкин бўлади дегани.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin