14K64Telegramda ochish
Ҳеч ким сайламаган ҳокимларнинг бюджет пулларини чайишига йўл қўйманг 2021 йил 1 июлдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган маҳаллий бюджетлар қўшимча маблағлари миқдорини 30 фоизгача оширилмоқда. Ҳозирда ушбу миқдор 10 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга фуқароларни бюджет жараёнига янада жалб қилиш мақсадида, жорий йилдан бошлаб ҳар бир ҳудудда биттадан туман ёки шаҳарда тегишли бюджетлар тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартиб жорий этилмоқда. 2022 йилдан бошлаб эса ушбу тартиб барча туман ва шаҳарларга тадбиқ этилиши режалаштирилган. Шундай экан, бундан буёғига ҳокимнинг ўғри ва муттаҳамликда айблаш кифоя қилмайди, бюджетни, айниқса ошириб бажарилган бюджетнинг маблағларини чайиб Тошкентда даволаниши, ҳоким ва зараркунанда ўринбосарларга қиммат машина, ҳокимиятни жиҳозлаш, ётоқ мебеллари олиш кабиларга сарф этилмаслигини сиз чеклаб қолишингиз мумкин. Маҳаллий бюджет маблағлари расво кўчаларнинг таъмирланиши, сув, газ муаммоларининг ечилишига сарф этилиши даркор. Четда турманг. Албатта, ҳокимни халқ сайламаган, маҳаллий кенгашлар ҳокимнинг рўйхати билан шаклланган шароитда, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларининг 100 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш вақтига ҳам етиб борамиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin