11K9Telegramda ochish
Истеъмолчилар фойдасига хизмат қилувчи битим Битта бозорда ҳаракат қилувчи, рақобатлашувчи иккита тўлов тизимининг ҳамкорлиги камдан-кам кузатиладиган ҳодиса. Албатта биз миллий, маҳаллий тўлов тизимларининг Visa, Master Card, Union Pay ёки Мир тизимлари билан ҳамкорлик қилгани ёки локал интеграциясини кўп учратганмиз. Чунки бундай ҳамкорликдан транснационал тўлов тизимлари фақат ютади, фаолият майдонини кенгайтиради, фойдасини максималлаштиради. Иккита миллий тўлов тизимининг, айниқса терминаллар, банкоматлар тармоғи кенгроқ бўлган тизим тармоғини энди кенгайтираётган тизим билан интеграциялашувидан одатда тижорий манфаатдорлик юз бермайди. Шу маънода айтиш жоизки, UZCARD ва HUMO ўртасидаги ҳамкорлик агар ҳар икки тизим давлат назорати остида бўлмаганида юз бериши мушкул эди. Давлат назоратининг плюслари жуда кам. Лекин бу масалада айнан давлат назорати остида бўлгани эълон қилинган интеграциянинг юз беришининг асосий омилларидан биридир. Ҳозирча бу қадамдан истеъмолчилар, хусусан банклар ҳам ютуқда. Умид шуки, UZCARD ва HUMO рақобатлашишда, бозор учун курашда давом этади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin