40K75Telegramda ochish
333 долларга ишчи ўрни яратиш Аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган «маҳалла лойиҳаси» дастури доирасида ажратиладиган 1 миллиард доллар кредит ресурслари банклар ва ҳудудлар кесимида тақсимланади. 2025 йилда жами 5,2 миллион, хусусан, банклар томонидан 3 миллиондан зиёд аҳолини банд қилиш режалаштирилган. Бу битта ишчи ўрни яралиши учун ўртача 333 доллар кредит тўғри келади, дегани. Солиштириш учун, ўтган йили жами 5 миллион аҳолини, шундан биргина Миллий банкнинг ўзи 2,5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлашни эълон қилинганди. Миллий банк лойиҳаларида битта ишчи ўрни яратишга ўртача 1,3 минг доллар атрофида кредит ажратиш мўлжалланганди. Аҳолини банд қилиш бўйича 2024 йилдаги режалар ижроси ва бунда Миллий банкнинг тажрибаси қандай якунлангани ёки жорий натижалари ҳозирча айтилгани йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin