
Узумчилик ва виночилик соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот бошланди
Мулоқотда соҳани ривожлантириш, экспортни ошириш, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлар дуч келаётган муаммолар муҳокама қилинмоқда.
Соҳага қандай ёрдам кераклигини кабинетларда эмас, бевосита ишлаб чиқарувчилардан эшитиш муҳим. Муаммо очиқ айтилса, ечим топиш ҳам осонлашади.
Мулоқотни жонли эфир орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.