
Тегирмончилар ва буғдойдан ун ишлаб чиқарувчилар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтяпти
Охирги вақтларда тадбиркорлар фаолиятида очиқ ва бевосита мулоқотлар сони ортиб боряпти. Айниқса, ишлаб чиқариш ва таъминот занжирига боғлиқ соҳаларда муаммоларни яширмасдан муҳокама қилишга эҳтиёж кучайган.
Айни дамда тегирмончилар ва буғдойдан ун ишлаб чиқарувчилар иштирокида шундай мулоқотлардан бири бўлиб ўтяпти. Хом ашё таъминоти, нархлар, логистика ва бозордаги вазият каби долзарб масалалар очиқ кўтариляпти, тадбиркорлар ўз фикр ва муаммоларини бевосита билдиряпти.
Муҳими, соҳада йиғилиб қолган муаммоларни айтиш имконияти бор ва уларни эшитадиганлар ҳам бор экан.
Жонли эфирни бу ерда кўринг.