23K20Telegramda ochish
Ҳар бир соҳанинг тараққиёти очиқ ва самимий мулоқотга боғлиқ Самарқандда айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотда асосан қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ тадбиркорлар қатнашяпти. Маълум бўлишича, уларнинг фаолияти етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва экспорт билан боғлиқ. Ҳар қандай бизнес тоифасининг ўз муаммо ва таклифларини очиқчасига айтиши кераклиги охирги йилларда тобора мустаҳкамланяпти. Кўпинча тадбиркор ва давлат ўртасида аллақандай масофа бўлади. Бу учрашувлар эса ўша масофани қисқартириш учун ҳисса қўшмоыда. Тадбиркорнинг овози эшитилса, бу фақат қўллаб-қувватлов дегани эмас, аввало, унинг манфаатлари давлат сиёсатини шакллантиришда инобатга олинаётганини англатади. Қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳар доим муҳим бўлган. Уни ривожлантириш бутун мамлакат иқтисодиётнинг барқарор тараққиётига хизмат қилади. Лекин бу соҳа тўғрисидаги қарорлар кўпинча шаҳардан туриб қабул қилинади. Жойлардаги мулоқотлар эса шу ҳолатни ўзгартиряпти — муаммо ҳақида бевосита соҳа вакилидан эшитиляпти. Кечаги мулоқотда фермерлар томонидан бир неча муҳим таклифлар илгари сурилди. Хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришдаги таннарх юқорилиги сабаб қизиқиш пасайиб бораётгани таъкидланди. Шунинг учун ҳам бу каби мулоқотларни даврий ва тизимли тарзда ўтказиб бориш жуда муҳим. Учрашувни жонли эфир орқали кузатиб бориш мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin