22K43Telegramda ochish
Дарди, алами йиғилиб қолган фермерлар ва ниҳоят тингланади Бир ҳафтача аввал фермерлар билан мулоқотга зарурат борлиги ҳақида ёзган эдик. Айни вақтда президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилмоқда. Унда Қорақалпоғистон, Андижон, Фарғона, Наманган, Хоразм, Сирдарё ва Тошкентдан келган фермерлар қатнашмоқда. Улар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи фаол тадбиркорлардир. Учрашувда нималар кўриб чиқилмоқда ва кимлар қатнашмоқда? Учрашув тадбиркорлик субъектлари фаолиятида доимий равишда кузатилаётган муаммо ва камчиликларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ҳамда самарали ечимлар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилмоқда. Тадбирда Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ва бошқа тегишли вазирлик, идоралар ва тижорат банклари раҳбарияти иштирок этмоқда. Айтганимиздек, фермерлар билан мулоқотга зарурат катта. Бугунги учрашув айни муддао. Жонли эфир

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin