19K50Telegramda ochish
Тошкент туманининг ярмидаги 5 соатлик ўчиш ҳатто эсланмаган Энергетика вазирлиги генерация ва истеъмолдаги рекордлар билан тўхтамай мақтанишда давом этмоқда. Энергетиклар светсиз жизза бўлиб ўтирган қарияларга, аёлларга, болаларга рекордлар жуда қизиқ, янги рекордлар учун роса дуо қилишаяпти, деб ўйлаётган бўлишиям мумкин. Гап бунда ҳам эмас, бир сутка ўтиб, кечаги ўчишлар ҳақидаги расмий рапортларга ишонилса, узилишлар саноқли ва ҳатто ўшалар ҳам аксари дақиқалар ичра тикланган. Ҳукуматда шу рапортни ўқишаётган ва оғир реалликни "эплолмасак, кетамиз" деганларнинг чизаётган картинаси билан тасаввур қилишаётган бўлса, аҳволимиз чатоқ, жаноблар. Яъни ҳеч нарса ўзгармайди. Лекин истеъмолчилар аҳмоқ ва довдир эмас. Кўриб, билиб, солиштириб туришипти. Пойтахт қоқ марказидаги 20 соатлаб ўчиш, Олмазордаги аянчли аҳвол Курбановнинг картасида очиқ-ойдин кўриниб турипти (тарихий кун ва соатигача энергокулфат датаси шаклланмоқда). Буям майли. Энергетикларнинг ҳисоботига ишонилса, кеча Тошкент туманининг ярмида 5 соатдан кўп свет ўчмаган. Маълумот йўқми, муаммо ҳам йўқ. Эртанги ҳисоботга ҳам 15:55дан 18:05гача ва яна ҳозир ҳам навбатдаги авария туфайли светсиз ўтирган Тошкент тумани яна кирмаса керак. Russia today ва Россия 24дагилардан уларнинг қаери кам?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin