24K55Telegramda ochish
Пойтахтликлар Тошкент тумани деярли ҳар куни ҳис қиладиган ҳолатни бошдан ўтказмоқда Кеча пойтахтнинг учта тумани уч соатгача светсиз қолгани тармоқларда блекаут дея баҳоланди. Лекин ростини айтиш керак, бу кўламига кўра тизимли ва занжирли блекаут эмас, ҳатто бугун ва эрта яна қайта такрорланса ҳам. Айни пайтда пойтахтнинг шундоқ биқинидаги Тошкент тумани йиллар давомида шундай оғир энергетик режимда яшамоқда. Фақат туманнинг шовқини ОАВга, ОАВ орқали қарор қабул қилувчиларга етиб бормайди холос. Табиийки, эътибор ҳам берилмайди. Масалан, кеча туманда 6, айрим маҳалла ва ҳудудларда 7 соатгача свет бўлгани йўқ. Ва анчадан буён биринчи марта Энергетика вазирлиги Тошкент туманидаги узилишлар ҳақида тан олиб ёзди. Энергетика ниҳоят генерация қилишни ўрганди, лекин тақсимот, тизимнинг бардошлилигини сақлаш ва таъминлашда ҳали жуда кўп иш қилиниши керак (мисли кўрилмаган маблағлар ажратилаяпти лекин). Унгача янги Ўзбекистон фасади пойтахт минус 5 даражали “аномал” совуқда ҳам, + 38 даражали “аномал” иссиқда ҳам Тошкент туманига айланиб қолаверади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin