23K90Telegramda ochish
Дом ва бизнес марказга айланган парковкалар: жиноятлар кўп, жиноятчи йўқ Пойтахт Тошкентда парковка қуришга ажратилган, лекин кейин ажратилган ер майдонларида "дом" қурилган ё бизнес марказга айланиб кетган мисоллар нечта? Ўнлабми? Йўқ, ишонч билан айта оламан, бунақа мисоллар юзлаб. Пойтахтда бирон квартал ёки маҳалла йўқки, масалан, 2010-2020 йилларда гаражлар бузилмаган. Чилонзордан тортиб Юнусободгача ҳозир шу гаражлар ўрнида ваъда қилинганидек, режалаштирилганидек, парковкалар эмас, домлар ёки бизнес, савдо марказлари қад ростлаб турипти. "Парковка қуриш учун ер ажратиш" ҳокимликлар учун охирги 8 йилда ер сотишнинг энг осон усули бўлиб қолгани ва ўзи аслида гаражларнинг бузилиши устида ҳокимликлар турганини ҳам ҳеч ким эсидан чиқаргани йўқ. Курбанов тўғри айтаяпти: Парковка қурилиши учун ер ажратилиши (ер сотилиши) ва қурилмаслиги алоҳида жиноят иши, парковка қуриш қарорида ҳуқуқнинг бошқа субъектга ўтказилиши алоҳида жиноят иши, парковка ўрнига 5 қаватли дом қуришга рухсат бериш алоҳида жиноят иши, 5 қаватли домга рухсатнинг 16 қаватли дом қуришга ўзгартириш яна битта жиноят иши. Ҳамма билади, жиноят бўлганини, жиноят устига жиноятлар содир этилганини ҳатто. Лекин нима қилайлик, Шавкат Раҳмон ёзганидек: ...Минг афсус, яшаймиз шундоқ давлатда жиноятлар кўпу жиноятчи йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin