Курбановнинг подстанциясини алмаштиришадими?
Свети кўп ўчадиганлар клубининг твиттердаги раиси Курбанов свет ўчмаслиги учун кимга қанақа пакет оборса бўлади, деб сўрамоқда. Маҳалласида тўй, лекин атайин қилгандек, свет йўқ экан.
Агар Курбанов тармоқда ҳадеб шунақа энерголуқма ташлайверса, шонли энергетиклар подстанциясини 3 йил таъмирлаб, кейин алмаштирворишлари мумкин. Ана унда кўради 17 соат свет бўлмаслиги қанақа бўлишини. Шунда ҳозирги ўчишларга беҳисоб шукрлар қилворади.
Курбановнинг Тошкентдаги қишлоғига ток берадиган Чароғон подстанцияси худди Сағбон каби таъмирлаш дастурига тушган экан. 2,5 йил аввал. Кўргулик-да.