Ремонт бўлган подстанция зўрға бир ҳафтага етди
Олмазор ва Тошкент туманларига электр тақсимлайдиган Сағбон подстанциясига боғланган истеъмолчилар яна бир неча соатдан бери светсиз.
Подстанция ремонт бўлганига бир ҳафта бўлганди. Ўтган ҳафта Олмазор ва Тошкент туманидагилар 3 кун светсиз ва сувсиз ўтирганди. Бу сафар қандай бўлади, кўрамиз.
Шамол ғир этсаям, ёмғир тиқ этсаям, ҳарорат ошсаям, ҳарорат тушсаям, свет ўчишига ўргандик.
Ҳурматли аномал каллалар, яна нимага тайёр турайлик?
- https://t.me/minenergy_uz/7552@minenergy_uz