Сағбон подстанцияси яна таъмирланади. Вазир Мирзамаҳмудовнинг хабари борми ё бундан ҳамма манфаатдорми?
Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Тошкент вилоятининг Тошкент туманларига электр энергияси тақсимлайдиган Сағбон подстанцияси бор. Шу подстанция эртага яна таъмирланар экан, табиийки, яна камида кун давомида свет ва сув бўлмайди. Нима бўпти демай туринг.
Чунки, Олмазор туманидаги Сағбон постанцияси шундай станцияки, Мирзамаҳмудовнинг энергетиклари зерикиб қолса ё трансформатор алмаштиришади ёки ремонт қилишади.
25 май. 10 кун аввалги хабар. Сағбон подстанциясида трансформаторлар алмаштирилади ва қуввати 25000дан 40000КВага оширилади (2 ой аввал ҳам худди шу трансформаторлар алмаштирилгани ҳақида қуйироқда ўқийсиз). Олмазор ва Тошкент туманларида 2 кун свет бўлгани йўқ.
22 май. 13 кун аввалги хабар. Сағбон подстанциясида авария ва ремонт. Подстанциядан қувват оладиган ҳудудларда кун давомида свет бўлмаган.
4 май. Бир ой аввалги хабар. Сағбон подстанциясида ремонт ва модернизация ишлари олиб борилган. Уланган маҳаллаларда кун давомида свет бўлмаган.
2 апрель. Икки ой аввалги хабар. Сағбон подстанциясида авария ва табиийки яна ремонт. Кун давомида свет бўлмаган. Қизиғи, подстанция шу авариядан уч кун аввал тузатилганди.
24 март. Сағбон подстанциясида авария. Таъмирлаш расман 3, амалда 5 кун давом этган. Тошкент ва Олмазор туманларида 3-5 кун свет, бир ҳафтагача сув бўлмаган. Ажабланарлиси ва буни албатта ё прокуратура ё коррупцияга қарши кураш агентлиги текшириши керак масала, шу авариядан кейин трансформаторлар алмаштирилгани ва қуввати 25000 КВа бўлган трансформатор ўрнига 40000КВалик трансформатор ўрнатилгани эълон қилинган. Ўртоқ Мирзамаҳмудов, қандай қилиб, 25000лик трансформаторни икки марта 40000 лик трансформаторга алмаштириш мумкин?
2 февраль. Аномал қишдан кейинги илиқ кунларда Сағбон станцияси ишдан чиққан. Кун давомида свет бўлмаган.
Бу ҳисобга ёнди свет, ўчди светлар кирмайди. Вазир ўринбосарларидан бири айтганидек, 3 соатгача свет бўлмаслигига ҳамма кўникиб бўлган ва бирон жойга шикоят ҳам қилмайди (чунки фойдасиям йўқ).
Энди вазирга савол: Битта подстанцияни неча марта ва қандай частота билан ремонт қилиш мумкин? Неча марта трансформатор алмаштириш мумкин? Битта подстанцияда икки ой ичида иккинчи марта (норасмий хабарларга кўра учинчи марта, чунки қишдаям алмашган) трансформаторлар алмаштирилди деб эълон қилинса, сиз шубҳага борасизми? Ё эскирди деб трансформаторларни списать қилаверасизларми? Янги қўйилган трансформаторлар ҳеч курса неча кун ремонтсиз ишлаши керак? Қанақадир стандартлар борми?
Сиздан илтимосим, Кремль ва Газпромдаги оғаларга оид вазифалардан бўшаб, Сағбон подстанциясига бир келинг, ўзингиз кўринг. У ерда ё миллиардларни ўпариб турадиган қора ўпқон бор ё иккита туманнинг ювилмас қарғиши теккан.
- https://telegra.ph/file/853ead07c0bc37866732d.jpgtelegra.ph
- https://t.me/toshetk/27108@toshetk
- https://t.me/toshetk/26977@toshetk
- https://t.me/toshetk/26533@toshetk
- https://t.me/toshetk/25700@toshetk
- https://t.me/the_bakiroo/6383@the_bakiroo
- https://t.me/toshetk/25357@toshetk
- https://t.me/toshetk/25501@toshetk
- https://t.me/toshetk/23640@toshetk