Ваъда қилинган август келганига қарамай, шонли Энергетикларнинг Тошкент тумани аҳолиси устидан энерготажрибаси тугагани йўқ. Машҳур Сағбон подстанциясидан узилган ҳудуд 13-14 август кунлари Қизғалдоқ подстанциясига уланиш жараёнида 2 кун кетма-кет, 13 соатдан светсиз ўтирган (сувсиз ҳам албатта). Яхши бўлиб кетади мана, деган умид билан. Йўқ, чучварани хом санапмиз. Қизғалдоққа уланган ҳудудлар
Sag'bon Podstansiyasi
JoylarЭнерготизимдагилар Сағбон подстанциясида 1 йилу 8 ой аввал алмаштирилган трансформаторлар учун ячейкалар ва реле қурилмалари август охиригача ўрнатилади, дея маълум қилишмоқда. Энергетиклар Тошкент туманини Сағбондан алоҳидалаштирадиган Қизғалдоқ подстанциясини ҳам августда фойдаланишга топширилади дея ваъда беришган. Нима қиламиз, августгача чидаймизда энди. Тармоқларда машҳур шоҳимардонлик раҳм
Машҳур Сағбон подстанциясига машҳур энергетик номини қўйиш керакми, дейман. Балки шунда нимадир ўзгарар? Сизнинг-ча, фамилиясини Сағбонга беришга ким кўпроқ муносиб?
Тошкентнинг туристик объектлари қаторига кириши мумкин бўлган машҳур Сағбон подстанциясига уланган Тошкент туманидаги электр таъминоти муаммоларини узил-кесил ечиш учун, туманимиз учун алоҳида Қизғалдоқ подстанциясини қуришга қарор қилинган эди. Подстанцияни қуриш ўтган йили бошланган, бу йил январда битган ҳам. Лекин тармоқ тортиш ишлари тўхтаб қолган. Табиийки, станция ишга туширилгани йўқ. Шу
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов машҳур Сағбон подстанцияга оид мана бу постдаги чиқиш бўйича устимдан Прокуратура ва ИИВга шикоят аризаси киритган. Вазир Мирзамаҳмудовга кўра, пост мундарижасида ҳақорат ва обрўсизлантириш ҳолатлари мавжуд ва бу бўйича менга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиши лозим. Қизиқ тарафи, қачондир ҳайкал қўйиладиган Сағбон подстанцияси билан боғлиқ сурункали
Энергетика вазири Мирзамаҳмудов май ойида электр энергияси ва газ истеъмоли ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан мос равишда 324 млн кВт·соат ва 125 млн кубга қисқаргани, бу энерготежамкорлик бошланганидан дараклиги ҳақида айтипти. Бўлиши мумкин. Лекин бундай баёнотлар учун чуқурроқ таҳлиллар ва узоқроқ муддатли кузатувлар керак бўлади. Май ойининг 29 куни хулоса қилиш учун етарли эмас. Олдинд
Номи Йўқ Подкаст ёзилаётган куни "Сағбон подстанцияси бўйича кимга чиқиш керак" десам, Хушнудбек жуда жиддий оҳангда "Худодан сўранг" деб жавоб берганди (шу жойини хушёрлик қилиб кесиб юборишипти). Ростан ҳам, айтиладиган ҳамма гаплар айтиб бўлинди, тўқилмаган баҳоналар, эшитилмаган ваъдалар қолмади. Умидимиз энди Худодан.
Муҳримбой ва Хушнудбек билан Сағбон подстанциясига бориб келдик. 25 мингталик эски куч трансформаторидан бирини янги 40 мингталикка алмаштириш учун битта 25 минглик куч трансформаторини ўчиришган вақти қолган битта трансформатор юкламани кўтармагани натижасида авария юз берган. Баҳорда ва ёздаги таъмирлаш пайтида захирадаги эски трансформаторлар қўйиб турилгани айтилди. Хитойдан келтирилган росма
Ё алдашмоқда ё ўғирлашмоқда "Халқнинг хотираси қисқа, давлат хазинасининг кети кенг". Ҳарқалай, ўзбек энергетиклари қачон ваъда берса ёки баҳона тўқишса, ўзлари учун ўзларига қулай қилиб ясаб олган шу маталдан фойдаланишади. Эмишки, Сағбон подстанциясида 40000 КВалик подстанция алмаштирилмоқда экан. Олмазорнинг ярми, Тошкент туманининг ярмида свет ва сув ўчгани, камида эртагача бўлмаслиги учун шу
Диспетчерларга кўра, 146 марта қуввати оширилган, 1488 марта таъмирланган Сағбон подстанциясида 1984- марта авария юз берган. Авария қачон бартараф этилиши номаълум.
Энергетика вазирлиги Олмазор ва Тошкент туманларидаги 20 мингга яқин истеъмолчига электр энергиясини тақсимловчи Сағбон подстанциясидаги трансформаторларнинг алмаштириш ва ремонт ишлари давом этишини ва босқичма-босқич амалга оширилаётганини маълум қилмоқда. Созлаш-таъмирлаш ишлари қачонгача давом этиши ва якунланиши борасида баёнотда аниқ маълумотлар ёки режа график қайд этилмаган. Маълумот учу
Вазир Мирзамаҳмудовнинг хабари борми ё бундан ҳамма манфаатдорми? Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Тошкент вилоятининг Тошкент туманларига электр энергияси тақсимлайдиган Сағбон подстанцияси бор. Шу подстанция эртага яна таъмирланар экан, табиийки, яна камида кун давомида свет ва сув бўлмайди. Нима бўпти демай туринг. Чунки, Олмазор туманидаги Сағбон постанцияси шундай станцияки, Мирзамаҳмудовнинг эн