29K226Telegramda ochish
Сағбон подстанциясига йил бошидан буён учинчи марта 40000лик трансформатор алмаштирилмоқда. Ё алдашмоқда ё ўғирлашмоқда "Халқнинг хотираси қисқа, давлат хазинасининг кети кенг". Ҳарқалай, ўзбек энергетиклари қачон ваъда берса ёки баҳона тўқишса, ўзлари учун ўзларига қулай қилиб ясаб олган шу маталдан фойдаланишади. Эмишки, Сағбон подстанциясида 40000 КВалик подстанция алмаштирилмоқда экан. Олмазорнинг ярми, Тошкент туманининг ярмида свет ва сув ўчгани, камида эртагача бўлмаслиги учун шундай сабаб келтирилмоқда. Лекин ҳурматли энергетиклар, агар Сағбонда 40000лик трансформатор алмаштирилаётган бўлса, аввалги алмаштиришлар нима учун эди? Эслатаман. Худди шу подстанцияда 24 март ва 25 май кунлари ҳам 40000лик трансформатор ўрнатгансизлар. Ё олдинги 2 мартасида алдаганмидинглар? Алдамаган бўлсангизлар, у трансформаторлар қаеққа кетди. Пиар қилиб, репортажлар қилиб, вазирни чақириб ўрнатувдиларинг-ку. Янги деб, эскисини қўйганмидинглар ё? Президент қарори билан "Сағбон" подстанциясини реконструкция қилиш учун 62 млрд.сўм маблағ ажратилган эди. Шундан қанчаси ишлатилди?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin