24K136Telegramda ochish
Ёлғон бор жойда барака бўлмайди Энергетикларимиз бутун дунёга машҳур Сағбон (ўтган куни учинчи марта трансформатор алмаштирилган) подстанциясига уланган манзилларда свет ўчгандан 7 соат ўтиб, подстанцияда яна авария бўлганини ниҳоят тан олишди. Унгача 6 соат давомида подстанция истеъмолчиларининг сўроқлари "вақтинчалик ўчирилди" дея хаспўшлаш турилди. Тушунганим шуки, ўзбек энергетиклари рост гапира олмайди, шунинг учун ҳам соҳадан барака қочган. Шунинг учун ҳам ўзбекистонликлар бизни на ислоҳот ва на тарифлар қутқара олишига ишонишмайди. Тўғриям-да, 77 марта алдаганларнинг 78- ёлғонига нега ишониш керак?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin