27K52Telegramda ochish
Ёлғоннинг эви қолмаган, уят-чи? Нима учун шонли энергетикларнинг устози, шогирди ва шотирларигача бўлган тўдасининг биронта сўзига ишонч йўқ, биласизларми? Чунки улар юрган йўлида ёлғон тўқишади. Эмишки, «Сағбон» подстанциясида авария ҳолатида ўчишлар кузатилмаган, белгиланган режа - график асосида пудратчи ташкилот томонидан реконструкция ва модернизация ишлари жадал давом эттирилмоқда. Ваҳоланки, ҲЭТ бераётган ҳаволанинг ўзида авария деб тан олинган, МЭТ хабарида носозлик дейилган, режаланган, графикли таъмирлаш деган сўз йўқ. ҲЭТ хабарининг ўзида, учинчи хатбошида носозлик, тўртинчи хатбошида аварияни бартараф этишга бригада чиққани ёзилган. Хўп, ёлғоннинг чегараси қолмаган, ўзларингни ўзларинг ҳам алдайверасизлар, уят борми, ҳеч бўлмаса сизларда? Дарвоқе, 100 минггача аҳолини жазирама иссиқда 15 соатгача светсиз (сувсиз) қолдиришгани учун бир оғиз узр сўралмаган. Авария деб тан олмасак, узр шартмас, деб ўйлашган чоғи. Ҳа, бехтиёр, Чернобилдаги фалокатниям авария деб тан олишмагани эсга тушади.

Arxivda shunga yaqin