18K61Telegramda ochish

Туркистон кутубхонаси | Туркестанская библиотека | Turkestan library | تورکستان كتبخانەسی kanalidan

105 йил олдин, 1917 йил ноябрининг 27 санасидан 28 санасига ўтар кечаси Қўқонда бўлиб ўтаётган ўлка мусулмонларининг фавқулодда IV қурултойида "Туркистон мухторияти" эълон қилинган эди. Мухторият - минтақа тараққийпарвар кучларининг мустақиллик учун узоқ йиллик курашларида бир босқич эди. Бу даврда Россия империясининг мустамлакаси ҳисобланган Ўрта Осиёда XIX юзйиллик охирларига қараб маҳаллий кучлар орасидан ислоҳотчилик қарашлари/ҳаракатлари ўртага ташлана бошлади. Ҳаракат минтақанинг ўзига хос, ва ташқи дунё билан умумий бўлган хусусиятларига эга эди. Умумийси, маҳаллий мусулмон тараққийпарварларининг ҳаракати Евроосиё маконидага жараёнларнинг бир қисми эди. Шимолий Африкадан Ҳиндистонгача ҳудудлардаги мусулмон ислоҳотчилик ҳаракатлари бўлсин; Россия империяси ич ва ташқарисидаги туркий халқларнинг туркиятчилик/пантуркизм ғояларида бўлсин; "миллий-давлат" қурилиши тортишмаларида бўлсин ташқи дунё билан таъсирлашувда бўлган. Айниқса, мухторият эълонига тўғри келар экан, 1900 йилларнинг боши Россия, Эрон ва Усмонийлардаги инқилобий ҳаракатлар, конституцион ўзгаришлар Ўрта Осиёга ҳам катта таъсир ўтказган. Ўрта Осиёдаги маҳаллий зиёлиларнинг ҳаракати ўзига хос ҳам эди. Бу, аввало ҳудудлаги мустамлакачилик тизими билан боғлиқ. Ўрта Осиёдаги рус мустамлакачилик тизими империянинг бошқа ҳудудларига нисбатан фарқлиликларга эга эди. Ўлка "ҳарбий-халқ бошқаруви" номи билан ҳарбий тизимда юрғазилган, бошқарув империя ички ишлар вазирлиги эмас, ҳарбий вазирлик таркибида бўлди. Ўлка алоҳида "Низом"лар билан губернаторикка берилган жуда катта имтиёзлар остида эди. Маҳаллий аҳоли империянинг бошқа ҳудудларидаги каби тенг фуқаролик имтиёзларига эмас, ва ҳарбийликка ҳам олинмас эди (маҳаллий аҳоли империядаги мавжуд синф/табақалар ташқарисида "туземец", "инородцы" дейилган). Бу, айниқса, Давлат Думаси ва ўлканинг йирик шаҳарларидаги маҳаллий думаларга ўтказилган сайловларда яққол кўринган. Ва бу, маҳаллий ислоҳотчи кучларнинг маданий ва ҳудудий мухторият қарашларини шаклланишида бош ролда эди. Ва, шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Туркистон ўлкасидаги ислоҳотчилик/прогрессивизмни (фақатгина) "мусулмон модернистлари" маъносини ташувчи "жадидчилик" ва кўпинча у билан ёнма-ён қўйилувчи "қадимчилик" ҳаракати доирасида кўриш/ўрганиш тўғри эмас. 1917 йил инқилобларига тўғри келар экан, Туркистондаги мусулмон ислоҳотчи кучлари орасида хилма-хиллик (бўлиниш) мавжуд;, унинг ёнига 1905 йил инқилобларидан сўнг маҳаллий аҳоли орасида ҳам ёйила бошлаган (табиийки жуда оз миқдорда) социалистик, сўл либералчилик фикрлари, ва айрим ҳолларда маҳаллий мусулмон кучлар билан бирга ишлаган мусулмон бўлмаган (асосан рус ва яҳудий) акторлар ҳам бор эди. "Туркистон Мухторияти"нинг эълони - тараққийпарварларнинг ҳудудий мухторият ва тенглик (!) йўлидаги курашларида катта воқеилик эди. Бу йўлда, табиийки 1917 йилги февраль ва октабрь воқеалари кучли туртки эди: ➖февральда Николай II нинг тахтдан кетиши ва янги Муваққат ҳукумат ваъда қилган эркинликлар Туркистонда ҳам акс-садо берди. Илк сиёсий партиялар қурилди, Туркистоннинг ўзини ўзи бошқарилиши ҳақида очиқ баҳслар юқори нуқтасига етди;Октабрь/ноябрь ойлари большевикларнинг Россия маркази ва Туркистонда (Туркистон қўмитасини ағдариб) ҳокимиятга келиши маҳаллий кучларни жуда тез ҳаракат қилишга ундайди, ва 26 ноябрь куни Қўқонда фавқулодда қурултой чақирилиб, Мухторият тузилганлиги эълон қилинди. Қурултойда делегатлардан сайланган мажлис ва ҳукумат асосий бошқарув органи ўлароқ шакллантирилди. Мухторият ўзини собиқ генерал-губернаторлик ҳудудларини қамраб олувчи янги ҳокимият деб юритган бўлса ҳам, амалда Фарғона водийси, сўнгги кунларда эса Қўқоннинг эски шаҳар қисми билан чекланган. 70 кундан ортиқроқ фаолият юритгач, 1918 йил февралида Туркистондаги большевик кучлар томонидан тугатилди. *** @turkiston_kutubxonasi

Arxivda shunga yaqin