Ўзини қопламаётган ОСГО
Эсингизда бўлса, бир муддат олдин ОСГО - транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш мукофотлари ўзини қопламаётгани ҳақида ёзган эдик.
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси эълон қилган маълумотларга кўра, гумонлар ҳақиқатан ҳам ўринга эга бўлиб чиқмоқда. Январь-апрель ойларидаги фаолият якунига кўра бир нечта суғурта компаниясининг, хусусан, PSB Insurance, Hamkor Sug'urta, Kafil-Sug'urta, Ingo Uzbekistan, Ishonch кабиларда суғурта ҳодисаси бўйича тўловлари мукофотлари миқдоридан ошиб кетган. Бу ерда ҳали яна суғурта портфели бўйича заҳиралар ва қайта суғурталаш харажатлари инобатга олинмаган.
Қурбонов Тошкентда чекланган ҳайдовчилар кўрсатилган полисларни тақдим этиш суғурта компаниялари тарафидан турли баҳоналар билан рад этилаётгани сабаби айнан мукофотлар ўзини оқламаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. Чунки Тошкентда ОСГО ғирт зиёнли бизнесга айланиб улгурган.
- https://t.me/the_bakiroo/4561@the_bakiroo
- http://www.tkj.uz/uploads/files/ko'rsatkichlar/%D1%80%D1%83%D1%81%20%D0%A8%D0%B0%D0%B1%D0%BB%D0%BE%D0%BD%20%D0%BF%D0%BE%D0%BA%D0%B0%D0%B7%D0%B0%D1%82%D0%B5%D0%BB%D0%B8%20%D1%80%D1%8B%D0%BD%D0%BA%D0%B0%2001.05.2022.pdftkj.uz
- https://t.me/kurbanoffnet/6591@kurbanoffnet