28K74Telegramda ochish
Автомобил эгасининг фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси ҳақида Тармоқда автомобил эгаларининг мажбурий (ОСАГО) ва ихтиёрий (КАСКО) суғуртаси ҳақида ёзишмоқда. Daryo нашридаги суҳбатда ва ўтказилган кичик сўровномада мутахассислар ва одамлар мажбурий суғурта мукофоти ва тўлаб бериладиган суғурта миқдори иқтисодий жиҳатдан номутаносиб эганлиги, умуман олганда мазкур тизимни қайта кўриб чиқиш кераклиги ҳақида айтишган. Мен аввал ҳам ёзгандим — ҳайдовчиларнинг мажбурий суғурта қилиш тизими аллқачон ислоҳотларга муҳтож. Бундан 5-6 йил аввал ўрнатилган меъёрлар: 56 мингга сотиб олинадиган полис билан 40 млнлик зарар суммасини қоплаш (шундан 14 млн сўми автомобилга етказилган зарар, 26 млн сўми ЙТҲ жабранувчисига) суғурта компаниялари учун ҳам иқтисодий мантиғини йўқотиб бўлган. Яна эслатаман, мажбурий суғурта мукофотининг миқдори ва тўлов бериладиган суғурта бадали миқдори ҳам қайта кўриб чиқилиши, турли омилларга қараб табақалантирилиши зарур! Мунтазам қоидабузар ҳайдовчи билан қонунга доим риоя қилиб юрадиган ҳайдовчи учун мажбурий суғурта миқдорлари бошқа бошқа бўлиши керак. Яъни, ҳайдовчининг ЙТҲ содир қилиш эҳтимоли юқори бўлса, у етказадиган эҳтимолий зарар миқдори ҳам шунча юқори бўлади, тартибли, қоидасевар ҳайдовчининг эҳтимолий зарар миқдори эса табиийки кам бўлади. Видеода фуқароларимиздан бири ҳам айнан шу ҳақида гапирган, яъни бу каби ўзгаришлар одамларимизнинг ўзига ҳам мақбул бўлиши мумкин.

Arxivda shunga yaqin